
Эко-ИТ оромгоҳининг дастури хилма-хил: халқаро экспертларнинг маърузалари, инсоннинг табиатга таъсири тўғрисидаги амалий семинарлар, мустақил тадқиқотлар ўтказиш, маиший ва иссиқхона шароитларида "ақлли суғориш" орқали сувни тежаш бўйича смарт-ечимларни ишлаб чиқиш, қоғоз ва пластикни қайта ишлаш бўйича маҳорат сабоқлари, сув тозалаш объекти, ҳавони мониторинг қилиш станцияси, чиқинди полигонига экскурциялар ва кўплаб бошқа тадбирлар.
Мактаб ўқувчиларини ҳаво ва тупроқ ифлосланиши шароитида Ўзбекистон сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга ўргатиш, чиқинди полигонлари пайдо бўлишига олиб келувчи ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш муаммоси, кўкаламзорлаштиришни тўғри ташкил этишга катта эътибор қаратилади.
Эко-ИТ оромгоҳи доирасида экофаоллар ушбу муаммоларнинг ечимига қаратилган амалларни бажарадилар.
Эко-ИТ оромгоҳининг ҳамкорлари: Халқ таълими вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, БМТ Тараққиёт дастури, ФАО.




