news
31.10.2024
Бу жой “Ёшлар боғи”га айланади: “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш акцияси ўтказилди.

Тошкент шаҳар Янги ҳаёт тумани «Марҳамат» маҳалласида Ёшлар ишлари агентлиги Марказий аппарати ва Тошкент шаҳар бошқармаси ташаббуси билан “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш акцияси ўтказилди.

Лойиҳада 200 дан ортиқ иқтидорли ва фаол ёшлар, давлат мукофоти совриндорлари, спортчилар, ёш тадбиркорлар, волонтёрлар ҳамда журналист ва блогерлар иштирокида 425 туп павловния дарахти экилди.

news
news
news
news
news