news
31.10.2024
Пойтахтимизда “Озарбайжон – Ўзбекистон Ипак йўли ёшлар иқлим форуми” бўлиб ўтди
Ёшларни иқлим масалаларига жалб қилиш — келажагимизни ҳимоя қилиш йўлидаги муҳим қадамдир!

Тошкент шаҳрида ёшларнинг экологик маданиятини ошириш ва иқлим ўзгаришларига қарши курашиш мақсадида муҳим форум ташкил қилинди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон ва Озарбайжондан 200 га яқин ёшлар, экспертлар ва махсус вакиллар иштирок этди.

Форум давомида экология ва иқлим масалалари бўйича долзарб муҳокамалар ўтказилиб, ёшларнинг иқлим ўзгаришига мослашиши, замонавий таҳдидларга тайёр бўлиши ва экологик хабардорликни ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

news
news
news