news
28.10.2024
Бугун Халқаро ёшлар экологик оромгоҳи бошланмоқда.
Жорий йилда Марказий Осиё давлатлари — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан келган эко-фаолларга Озарбайжон, Венгрия ва Туркиядан ҳам иштирокчилар қўшилади.

2️⃣ Оромгоҳ дастури 2 босқичга, аниқроғи 2 шаҳарга бўлинган: 23-июньдан 26-июньгача Самарқанд шаҳрида тадбирлар бўлиб ўтади, 27-июньдан 30-июньгача эса Тошкентда давом этади.

📝 Самарқандда иштирокчиларни фаол гуруҳ машғулотлари, воркшоплар ва экологик лойиҳалар муҳокамаси кутиб турибди, шунингдек, шаҳарнинг тарихий обидалари билан танишишдан иборат бой маданий дастур ҳам бўлади.

💬 Тошкентда ёшлар эко-мактабларга, Греэн Университйга ташриф буюриб, экология соҳасидаги етакчи мутахассисларнинг маърузаларини тинглайдилар.

🤝 Оромгоҳ ташкилотчилари — Ёшлар ишлари агентлиги (ҳттпс://т.ме/ёшларагентлиги), ММТВ (ҳттпс://т.ме/узеду), Экология вазирлиги (ҳттпс://т.ме/эcоговуз), «Замин» фонди (ҳттпс://т.ме/заминфоундатион), ЮНИСEФ (ҳттпс://www.униcэф.орг/узбекистан/), БМТ Тараққиёт дастури (ҳттпс://www.ундп.орг/ру/узбекистан) ва ФАО (ҳттпс://www.фао.орг/cоунтрйпрофилес/индех/ру/?исо3=УЗБ).

🆕 Янгиликларимиздан хабардор бўлиб туринг, улар кўп бўлади!

news
news
news
news
news