«Замин креатив» лойиҳаси доирасида А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳамда Халқаро инклюзив хабда ижод мактаблари ўқитувчилари учун инклюзив креатив таълимни ривожлантириш бўйича гибрид форматда ўқув семинар-тренинг ўтказилди. Қарши, Тошкент, Андижон, Нукус ва Марғилондан келган ўқитувчилар медиа, дизайн ва театр санъати йўналишлари бўйича ўқув-услубий қўлланма асосида ўқитилди.
Ўзбекистонлик мутахассислар билан бир қаторда Озарбайжон инклюзив ривожланиш ва ижод маркази ДОСТ педагоглари таълимни ҳаммабоп қилиш бўйича амалий тажрибаси ҳамда ижтимоий-психологик иш усуллари билан ўртоқлашди.