
Циан шаҳрида ташкил этилган оромгоҳнинг асосий мулоқоти “Яшил иқтисодиётни ривожлантиришда ёшлар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш”мавзусида бўлиб ўтди.
2024 йилнинг 15-22 май кунлари Хитойда “Келажак сари кўприк” мавзусида ёшлар етакчиларини ўқитиш ва тажриба алмашинув оромгоҳи ташкил этилди. Оромгоҳда, Ёшлари ишлари агентлиги директори ўринбосари Феруз Аблаяров бошчилигида Ўзбекистон ёшлар делегацияси ҳам иштирок этди.
Мамлакатимиз делегацияси вакиллари томонидан Хитой саноат зонасидаги хитойлик тадбиркорлар билан алоҳида мулоқот ўтказилди ҳамда икки мамлакат ёш тадбиркорлари ўртасида ўзаро тенг ҳуқуқли ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.


