Коррекцион педагогикада муқобил коммуникацияни қўллаш бўйича онлайн семинар ўтказилди
«Эшитишни хоҳлайман!» лойиҳаси доирасида эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 19 та мактаб-интернатининг раҳбарлари, услубчилари ва дефектологлари учун коррекцион-педагогик ишларда муқобил коммуникацияни қўллаш бўйича онлайн семинар бўлиб ўтди. Халқаро эксперт болалар билан ишлаш технологиялари ва қўшимча коммуникациялар ҳақида гапириб берди, самарали таълим муҳитини яратишга ёрдам берадиган усуллар кўриб чиқилди.
Тадбир иштирокчилари ўқув жараёнини ўқувчиларнинг турли тайёргарлик даражалари ва эҳтиёжларига мослаштириш, болалар материални яхшироқ ўзлаштириши учун уларнинг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда материалларни яратиш бўйича тавсиялар олишди.